send link to app

Minbar.uz app for iPhone and iPad


4.0 ( 6240 ratings )
News
Developer: Shavkatilla Khamidjonov
Free
Current version: 1.1.0, last update: 4 years ago
First release : 18 Jun 2019
App size: 16.12 Mb

“Minbar” — ижтимоий-сиёсий нашр. У асосан атрофда нималар юз бераётганини билиш ва тушунишни хоҳловчи ўрта синф вакилларига мўлжалланган. “Minbar” ушбу аудиторияга нима юз бераётганини ва унинг аҳамиятини тушунтириб беради.

Ижодий жамоа бугунги ахборот вакуумида яшаётган ўқувчига қандай хабар ва мақолалар тарқатиш ҳақида кўп ўйлади. Бугун янгиликлар жуда кўп, лекин тошбосадиганлари оз, аксарияти бир-бирини такрорлайди. Ҳайп кўп. “Ўлдирди”, “сўйди” қабилидаги салбий хабарларни гапирмаса ҳам бўлади.

Хўш, “Minbar” ўқувчига нима бера олади? Уни бошқа нашрлардан ажратиб турувчи жиҳат нимада?

Ўзимизча ўйладик. Кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган энг кам маҳсулотлар нормаси бор. Худди шунинг ахборот истеъмолидаги муқобилини яратсак-чи?! “Minbar”да янгиликлар “энг кам информацион эҳтиёж” принципи бўйича танланади, яъни Ўзбекистон ва жаҳонда юз бераётган воқеаларни тушуниш учун зарур бўлган энг муҳим хабарлар бериб борилади. Улар ортиқча расмиятчиликсиз, халқчил тилда ёзилади.